Бевафо экан
Хижрон шеьрлари
Ишқ дардида жоним куйди,
Бир жонга минг жафо экан.
Дунёни бевафо дейди,
Ошиқлар бевафо экан.
Қаро тунни ёритар ой,
Сочларинг тун қаро экан.
Юрагимдан олгандинг жой,
Кўнгил бермоқ хато экан.
Дил оғритган дили ҳастам,
Сенга кимлар шайдо экан.
Сен учун ҳам мен учун ҳам,
Муҳаббат бир савдо экан.
Осмон қолса гар Зуҳросиз,
Йиғлаган бир само экан.
Энди иккимиз ҳам ёлғиз,
Сўнгги сўз алвидо экан.
Ошиқлар бевафо экан!
© Зуҳра АЛИЗОДА
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)