Буйдоклигимга кайтдим

Буйдоклигимга кайтдим
Хаётий шеьлар
06.10.2017, 18:03
437
0

Кечир муҳаббатим, ҳаммаси тамом,
Суюкли ёримга алвидо айтдим.
Ижарада турган қизларга салом --
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

Ҳаёт давом этар, ўлиб қолмайман,
Ҳали кучим етар, севиб толмайман,
Ёрим кетса-кетар, ортда қолмайман,
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

Тоғларда қийқириб учган бургутман,
Ёмғирда ҳўл бўлиб ёнган гугуртман,
Бироқ бевафони қучган йигитман,
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

Бироз алданганим қабрга қўйиб,
Мажбур ўтмишимни ҳазилга йўйиб,
Шартта айрилиқнинг кўзини ўйиб --
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

Келар, маликамни тушумда кутгум,
Энди ҳушёр, бахтим этагин тутгум,
Вафони қучоқлаб дунёдан ўтгум --
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

Учрашув қилишга бошланади ўй,
Бу ҳам битта қисмат, ғамни нари қўй,
Элёрни қутлангиз, шу ҳам битта тўй,
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим.

...Ижарада турган қизларга салом --
Яна бўйдоқлигим бағрига қайтдим!

Элёр Жўраев
(Панжакентий)

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)