ЭРКАК БОР ХОНАДОН...
Йигитлар хакида
Бир умр омади кулмай юрса ҳам,
Нонга зор амаллаб кунин кўрса ҳам,
Ҳатто-ки , майибу мажруҳ бўлса ҳам
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Кўнгилнинг тўрида меҳру оқибат,
Оқибат бор жойда бордир барака
Топгани бўлади бахту-саодат
Эркак бор хонадон тош утмас қўрғон.
Чўчитмас тунлари чақмоқ, қалдироқ
Дил уйи ёруғдир ёнмас ҳам чироқ
Қасрмас балки, кулбадир бироқ,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Қизларига мерос ор-номус иффат,
Ўғиллари ўсишар алпомиш келбат,
Йўқ бунда бекорчи тўҳмати ғийбат
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Аввало , эркакнинг сўзи ўлмасин
Кераксиз буюмдек хор-зор бўлмасин,
Эркак бор ҳовлининг салобати бор,
Ва бунда асралгай ғурур номус ор.
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон...http://Malika.lark.ru
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)