Онажон

Онажон
Ота - Она
20.05.2017, 08:32
446
0

{Мусофирчиликда юрган ҳамюрт ака-укаларимизнинг илтимосларига биноан...}

 

Бир куним минг йилга ўхшайди, 

Соғинчлардан оғринади жон. 

Дилим куйган дилга ўхшайди, 

Соғиняпман сизни онажон. 

 

Мусофирман бегона юртда, 

Яшаяпман сув кечиб ўтда, 

Зот кўрмадим сиздек бир содда,

Соғиняпман сизни онажон. 

 

Гўзалларнинг рашки чарчатди, 

Муҳаббати ишқи чарчатди, 

Тирикчилик иши чарчатди, 

Соғиняпман сизни онажон. 

 

Меҳримга зор билдим кўнглингиз, 

Дуодадир икки қўлингиз,

Йиғлатдими сизни ўғлингиз,

Соғиняпсиз мени онажон. 

 

Кипригимга илингани ғам,

Аччиқ ёшни ютган кўзим нам,

Соғиндим деб айтолмайман ҳам,

Соғинганман сизни онажон. !!! 

 

© Зуҳра АЛИЗОДА

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)