Опа
Туҳфа этай сенга куксимда жоним,
Қӯзлари жайроним, ҳилолим опа.
Сӯзлагин жӯш урсин томирда қоним,
Сен онам ёдгори, биттасан опа.
Сийпалар қарогим аччик аламлар,
Оҳ чекма, дейсанда куриб ҳолимни.
Сенга боқсам тушар, ёдга Онамлар,
Келгин сенга берай, ӯзим боримни.
Олисдан термулма, йиғлама беьҳол,
Уртанма, титрама, куйма соғиниб.
Йиғласанг йиғлайман ҳайқириб дарҳол,
Қоламан ӯшанда чиндан оғриниб.
Бешигим бошида првонам онам,
Юзларин-юзинга, солиб кетганми.
Согинса овунсин дея сен билан,
Биттагина қизни, тӯғиб кетганми.
Ӯзим--ӯргилайин, ӯзим айланай,
Кӯзлар тегмасин-а, сира бӯйинга.
Сени кӯрмоқ учун, ҳар кун шайланай,
Ҳар кун меҳмон бӯлай опа уйинга.
Қандайин унутай, кандайин кечай,
Ӯчмаса аламли йиллар фарёди.
Юзинг тут, юзингдан мен битта ӯпай,
Онамни эслатган, Онам зурёди!
Чекма дард, чекма ғам, яшагин шодон,
Баҳтингни кӯрганда қувонай, ӯзим!
Сен менг боримсан, жонимсан ишон,
Сени кӯрсам чақнаб кетади кӯзим!
Ичимга ютаман, сӯзга тӯкаман,
Бор ғамни кӯмарман шеьрлар багрига.
Сен бӯлсанг, мен яна униб ӯсаман,
Шеьрлар битиб яна, юрак дардига.
Ӯғлингни камолин куриб яшагин,
Оллоҳим умрингни қилсин зиёда.
Фарзандларинг қучиб, суйиб яшагин,
Бегона бӯлмагин ёруғ дунёга.
Мен эса олисда, шеьрлар битгувчи,
Соғинчдан қалби доғ, жигар порангман.
Сенда онасининг юзун кӯргувчи,
Сенинг йироқдаги дайди ӯканг-ман.
Тугамас, қӯринмас армону-алам,
Тинмайди интизор кунглим фарёди.
Жамол Али