Тунда
Хижрон шеьрлари
Тунда бошим етмас болишга,
Уйқуларим кўзимдан қочган.
Рози эдим ёлғиз қолишга,
Ахир мендан бир йигит кечган.
Энди мени ёлғизлик қийнар,
Тўрт деворнинг ичи дунёйим.
Оғриқлари жонимни ўйнар,
Бу азобдан қутқар Худоим.
Нима қилай соғинаверсам,
Нима қилай соғинмаса у,
Осмонларга кўнглимни берсам,
Ёмғир бўлиб ёғилмаса у.
Унинг қучоғида бир аёл,
Бир ёстикққа бош қўйиб ётса.
Менга уйқу бермайди хаёл,
Юрагимга бу оғир ботса.
Бармоғида сочларин тараб,
Оқшомлари ҳуснига тўяр.
Кўйлагининг тугмасин қадаб,
У қиз ишга кузатиб қўяр.
Эрка келин онажонига,
Қадамига гуллар тўшаган.
Бир ўғил бер унинг ёнига,
Бир қиз бергин менга ўхшаган.
Бахтли бўлсин бахт излатмагин,
Зуҳро бошин қўйди болишга.
Уларни хеч ёлғизлатмагин,
Мен розиман ёлғиз қолишга.
© Зуҳра АЛИЗОДА
Уйқуларим кўзимдан қочган.
Рози эдим ёлғиз қолишга,
Ахир мендан бир йигит кечган.
Энди мени ёлғизлик қийнар,
Тўрт деворнинг ичи дунёйим.
Оғриқлари жонимни ўйнар,
Бу азобдан қутқар Худоим.
Нима қилай соғинаверсам,
Нима қилай соғинмаса у,
Осмонларга кўнглимни берсам,
Ёмғир бўлиб ёғилмаса у.
Унинг қучоғида бир аёл,
Бир ёстикққа бош қўйиб ётса.
Менга уйқу бермайди хаёл,
Юрагимга бу оғир ботса.
Бармоғида сочларин тараб,
Оқшомлари ҳуснига тўяр.
Кўйлагининг тугмасин қадаб,
У қиз ишга кузатиб қўяр.
Эрка келин онажонига,
Қадамига гуллар тўшаган.
Бир ўғил бер унинг ёнига,
Бир қиз бергин менга ўхшаган.
Бахтли бўлсин бахт излатмагин,
Зуҳро бошин қўйди болишга.
Уларни хеч ёлғизлатмагин,
Мен розиман ёлғиз қолишга.
© Зуҳра АЛИЗОДА
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)