Зухра Ализода

Зухра Ализода
Мактаб хакида
25.05.2017, 08:32
746
0

 

ХАЙР МАКТАБ

{Сўнгги қўнғироқ учун!}

 

Айвонингдан қалдирғочдек учирасан,

Биз кетамиз сендан кетмас биздаги қалб.

Хайр деймиз бир кун бизни кечирасан,

Хайрлашиш керак энди, хайр мактаб!

 

Бизни катта қилган катта ховли хайр,

Хайр ўша катта ҳаёт олди хайр,

Унутилмас кунлар сенда қолди хайр,

Хайрлашиш керак энди, хайр мактаб!

 

Қайтиб келмас ҳеч қачон у ўтган йиллар,

У йилларни эслаб оғриб кетар диллар,

Қўл силтаймиз хайр дея олмас тиллар,

Хайрлашиш керак энди, хайр мактаб!

 

Оқ йўл тила йўлда турган Зуҳро қизга,

Сенсиз етар бўлдик энди баҳор кузга,

Тилга бир сўз келмай ёш келади кўзга,

Хайрлашиш керак энди, хайр энди.

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)