ОНАМ КЕЛМАСА...!

ОНАМ КЕЛМАСА...!
Ота - Она
29.04.2018, 15:51
610
0

Дилим ёнар оловдайин , чўғдайин,
Ёнимда кўп одам , лекин йўқдайин,
Мен қандайин бахтиёрга ўхшайин,
Меҳрибоним онам йўқлаб келмаса.

Нолаларим юрагимда яширин,
Воҳҳ, сизларга айтиб берай қай бирин?!
Ҳаётимда шодликларга йўқ ўрин,
Интизрим онам йўқлаб келмаса.

Осмонимда қуёш қора нур сочар,
Боқсам юлдузлар ҳам беркиниб қочар.
Кўксим ўйиб юрагимда ғам ётар ,
Чашмисорим онам ўқлаб келмаса.

Остонада кутиб отди неча тонг ,
Соғинчларим қучоғини босди чанг.
Дунёлар ҳам тўрт девордек бўлар танг,
Оҳу-зорим онам йўқлаб келмаса.

Дийдор йиғлар , бурчакларда ўксиниб,
Армон қувар йўлларимда ҳўрсиниб.
Оҳ , қандайин яшай бу дардга кўниб,
Интизорим онам йўқлаб келмаса.

Есам ҳатто туюлади қанд тахир ,
Ичимдаги ғалаён дейди "бақиир".
Қандай сезай , олам чиройин ахир,
Ғамгуссорим онам йўқлаб келмаса.

Мен қандайин бахтиёрга ўхшайин ,
Меҳрибоним онам йўқлаб келмаса...

Ҳилола Эргашова

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)