Мен сени, керак бўлса, шердай севаман!..
Севги
Эр-хотин биргалашиб ҳайвонот боғига боришди. У ерда ўз жуфти билан ўйнашиб турган маймунга кўзлари тушди. Хотин эрига қараб шундай деди: "Эй дадаси! Қаранг бу романтик муҳаббатнинг нишонасини!”
Қора қафаснинг олдига келишганда, унинг ичида шерни кўришди. У эса урғочисидан озгина нарироқда жим турарди. Хотин ҳиссиётга берилиб, яна эрига шундай деди: "Эй дадаси! Қаранг бу шунчаки эътиборсиз муҳаббатнинг нишонасини!”.
Эри аёлига деди: "Қўлингдаги бўш сув идишни урғочи шерга улоқтир-да, нима бўлишига эътибор бер!” Аёл қўлидаги идишни урғочи шер томон улоқтирган пайтда, шер ҳаяжонланди ва уни ҳимоя қилиш учун бор овози билан қаттиқ бақирди. Икковлон маймунлар қафаси олдига бориб, бўш сув идишни улоқтиришганда, эркак маймун урғочисини қолдириб, бўш шиша етмайдиган масофага қоча кетди.
Эр хотинига қараб шундай деди: "Қаршингдаги инсонлар намойиш қилган нарсага алданма. Ҳаётда шундай инсонлар борки, сохта ҳиссиёти билан инсонларни алдайди. Яна ўз ҳиссиётлари ила қалблари ичидаги яширин муҳаббатлари билан инсонларни ҳимоя қилдиганлари ҳам бордир”.
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (1)