Замонавий Кизлар

Замонавий Кизлар
Хазил шеьрлар
04.05.2017, 20:24
581
0
Zuhra ALIZODA:
ЗАМОНАВИЙ ҚИЗЛАР

{Ярми ҳазил,
Ярми чин...}

Ўн еттига етмай ёшимиз,
Терилган ҳам атай қошимиз,
Ўрилмайди калта сочимиз,
Замонавий қизлар шунақа!

Узун либос киймаймиз энди,
Тилимизни тиймаймиз энди,
Кеча қизлар бошқача эди,
Замонавий қизлар шунақа!

Қизил яноқ қизил лабимиз,
Хафа қилманг синар қалбимиз,
Шу биттаю битта айбимиз,
Замонавий қизлар шунақа!

Оёқларда пошнали туфли,
Қўлимизда сумкача қулфли,
Ахир ҳозир шуниси урфли,
Замонавий қизлар шунақа!

Яшаймизда замонга қараб,
Ер кўрмаймиз осмонга қараб,
Кетдик шаҳар томонга қараб,
Замонавий қизлар шунақа!

Қулоқларга наушник тақиб,
Кўча-кўйда юрамиз қалқиб,
Гапирсангиз оламиз чақиб,
Замонавий қизлар шунақа!

Шошганимиз - интернет, уймас,
Рок тинглаймиз ўзбекча куймас,
Бизни ҳеч ким биламиз суймас,
Замонавий қизлар шунақа!

Бизга гап-сўз қилмайди таъсир,
Орзуимиздаги уй қаср,
Бу йигирма биринчи аср,
Замонавий қизлар шунақа!

Китобларга қиё боқмадик,
Эшик очиб эшик қоқмадик,
Кимга ёқдик кимга ёқмадик,
Замонавий қизлар шунақа!

Қани дейсиз Лайлию Зуҳро
Кумуш ўзига берганми оро,
Кўриб келдинг кўрасан дунё,
Замонавий қизлар шунақа!

© Зуҳра АЛИЗОДА
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)